Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Жамиятни трансформация қилиш, халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияларини жалб қилиш топшириқларига асосан, мустақил ташқи аудит ҳисоботи тайёрланмоқда.
Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги табиий газ қазиб чиқарувчи бошқармалар ва қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқариш жараёнларининг ишончлилигини ва операцион самарадорлигини ошириш лойиҳаси доирасида "Ernst and Young Advisory" ҚК МЧЖ компанияси вакиллари томонидан ишлаб чиқилган “Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги таҳлили” иккинчи босқич ҳисоботи Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилмоқда.
Ўрганиш натижаларига асосан, табиий газни қазиб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлаш, маҳсулотларни сақлаш ва узатиш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнларини режалаштириш, оптималлаштириш бўйича хорижий компания мутахассислари томонидан берилган таклиф ва тавсиялар ҳамкорликда муҳокама қилиниб, муаммоли ва мунозарали масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти мутахассислари томонидан жамланган таклиф ва тавсияларга асосан, "Ernst and Young Advisory" ҚК МЧЖ “Ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлиги таҳлили”нинг иккинчи босқич ҳисоботига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши билдирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати