Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги биринчи нефт ва газ кластерини ишга туширилиб, ҳозирги кунда кластернинг бир қисми ҳисобланган "Uzbekistan GTL" заводини ишга тушириш борасидаги ишлар ўз натижасини кўрсатди ва заводда биринчи маҳсулот турларини ишлаб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда "Uzbekistan GTL" заводлари учун Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Бош иншоотидан қўшимча газ қувури тортиш ишларининг якуний босқичи олиб борилмоқда ва ушбу корхоналарни боғловчи диаметри 1020 мм.ни, узунлиги 33 км.ни ташкил этадиган қувурлар ётқизиш ишлари якунланди.

Ўлчов узели вазифани бажариши мўлжалланган иш лойиҳаси "Ўзлитинефтгаз"АЖ лойиҳа институти томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, қурилиш монтаж ишларини "Нефтгазмонтаж" МЧЖ ҳамда Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали мутахассислари амалга оширди.

Ўлчов узелининг бошқарув қисми Шўртан газ кимё мажмуаси ҳудудида жойлашган бўлиб, магистрал қувурни узелга улаш 530 мм диаметрли умумий узунлиги 300 метрни ташкил этувчи қувур орқали амалга оширилди.

Айни пайтда қувурларни монтаж ва демонтаж қилиш ишлари якунига етган бўлиб, янги қувурларда синов жараёнлари амалга оширилмоқда.

"Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Матбуот хизмати

 

 

www.sgcc.uz