2018 йил 29 август куни  Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат қилиб келаётган ходимларининг ўрта мактабларда таълим олаётган иқтидорли фарзандларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг эришган ютуқ ва муваффақиятлари учун рағбатлантириш орқали уларни  янги-янги марраларга чорлашни кўзда тутган ҳолда 2017-2018 йил ўқув йили натижалари, яъни ўтган ўқув йили давомида ўтказилган турли хил кўрик-танловларнинг  ғолиблари, фан олимпиадалари ғолиблари, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ушбу тадбирда 142 нафар мажмуа ходимларининг иқтидорли фарзандларига мажмуа маъмурияти ва касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари китоблар тантанали равишда топширилди.