2018 йилнинг 28 апрел куни мажмуада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида ўтказилган “Ёшлар ҳафталиги” доирасида вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирокида Форум бўлиб ўтди.

Ўтказилган мазкур Форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони масъул ходими А.Муртозаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М.Зуфаров, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ш.Сатторов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидаги етакчилар кенгаши раиси Р.Пўлатов ва вилоятдаги барча корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлари етакчилари иштирок этишди.

Форум давомида очиқ мулоқот ўтказилиб корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида амалий тавсиялар берилди.

Манба: https://www.facebook.com/groups/1579909845598635/