2018 йилнинг 25 май куни Қарши шаҳридаги "Мурувват" болалар интернат уйида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи "Шуртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан 1 июнь - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" акцияси ўтказилди.
Акция доирасида «Мурувват» болалар интернат уйи тарбияланувчиларига спорт мусобақалари билан шуғулланишлари учун кийим-бошлар тақдим этилди. Бундай эътибордан болажонларнинг кайфияти кўтарилди.
— Болаларга алоҳида меҳр-эътибор кўрсатиш, кўнгли ўксикларни қўллаб-қувватлаш халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. “Мурувват” болалар интернат уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш, мурғак қалбларига янада яқин бўлиш, уларнинг қизиқишларини ўрганиш ва рағбатлантиришни мақсад қилдик, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мажмуа бошланғич ташгкилоти раиси У.Исматов