Касаба уюшмаларининг ҳамкорлиги этмоқда давом

15-November, 2018-yil Majmua yangiliklari

ШГКМда Қозоғистон делегациясини кутиб олиш маросими кўтаринки кайфиятда ўтди.

Барчага маълумки, Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси билан хорижий давлатларнинг турдош касаба уюшмалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2018 йил 27-28 март кунлари Кишинёв шаҳрида Нефтгазқурилиш касаба уюшмалари Халқаро Конфедерацияси Кенгашининг йиғилишида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланган эди.

11IMG_8599.jpg

Мазкур келишув доирасида 2018 йил 12-16  ноябрь кунлари Нефтгазқурилиш касаба уюшмалари Халқаро Конфедерацияси Кенгаши аъзоси – Қозоғистон нефт-газ тармоғи касаба уюшмаси “Казахнефтгазпрофсоюз”  делегациясининг Ўзбекистонга  ташрифи дастурига биноан мазкур делегация аъзолари  2018 йил 13 ноябрь куни  “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга ташриф буюрди. Ташриф давомида  5 нафардан иборат делегация аъзолари мажмуанинг  мажмуа тарихи музейида бўлиб  ШГКМнинг қурилишидан бошлаб ҳозирги кунгача эришган ютуқлари акс этган экспонат ва тарихий ҳужжатларни кўриб катта тассуротга эга бўлдилар. Мажмуанинг эътиборга молик  бино ва иншоотларига саёҳат қилиб яқиндан танишдилар.

11IMG_8598.jpg

Қозоғистондан ташриф буюрган делегация сафар дастурига мувофиқ “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ касаба уюшма қўмитасининг олиб бораётган фаолияти билан яқиндан танишишга эришди. Ўзаро тажриба ва фикр алмашинуви касаба уюшмаси соҳасидаги фаолиятнинг янада такомиллашувини таъминлаши қайд этилди.

11IMG_8614.jpg

Меҳмонлар дастурга мувофиқ  “Uzbekistan GTL”  МЧЖнинг қурилиши ишлари билан танишиш учун йўлга чиқаётиб мажмуа касаба уюшмаси фаолияти билан танишиш жараёнида  орттирган билим ва малакаларини  Қозоғистон нефт-газ тармоғи саноатида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этишга ундашини таъкидладилар.

11IMG_8625.jpg

Қозоғистон делегацияси аъзолари -  Тлеккабыл Кабдулов, Жанжарык Кузембаев, Наурыз Сактаганов, Малик Урингалиев ва Кенжегали Шанкановга  қимматбаҳо эсдалик совғалари сифатида миллий тўн, қалпоқ, белқарс ва “Қашқадарё” номли китоб совға қилинди.