“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!”

Жорий йилнинг 18-30 июл кунлари мобайнида мажмуада Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигини кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни мужассам этган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асносида ишчи-хизматчилар учун тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирдан мақсад  мажмуда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг маънавий дунёқараши, билим савияларини кенгайтириш, она Ватанга бўлган муҳаббати ва садоқатини ошириш, миллий ифтихор, шукроналик туйғуларини шакллантириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборат бўлди.

Тадбир давомида “Nasaf Cinema” МЧЖ томонидан тақдим этилган “XXI аср фитнаси”, “Мафтункор тузоқ”, “Халқимиз орзу қилган уйлар” ва “Мустақилликнинг ҳуқуқий асослари” номли кинофильмлар намойиш этилди. Тадбир сўнггида мазкур фильмлар юзасидан иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини баён этишди. Улар Ватанда тинчлик ва осойишталик бўлиши учун ҳар бир фуқаро масъул эканлигини, лоқайд ва эътиборсиз бўлмаслик, ўз оиласи, атрофдаги оилаларга эътиборли бўлиш ҳар бир шахснинг инсоний бурчи эканлигини эътироф этишди.