МАЖМУА ТАРИХИ МУЗЕЙ

15-August, 2018-yil Majmua yangiliklari

Мажмуамиз тарихи ҳақида маълумотларни ўзига жамлаган Музейнинг очилганига ҳам ўн йилдан ошиқ вақт ўтди. Музейдаги экспозицияларда 400 квадрат метрга яқин асосий залдаги – Шуртан газ кимё мажмуасининг бунёд этилиши, қурилиши жойининг танланиши, юксалиши тарихи, фидокорона хизмат кўрсатган ва бугунги кунда ҳам фаолият кўрсатаётган ажойиб мутахассислар, шунингдек чет элдаги ривожланган мамлакатлар, Ўзбекистон, Қашқадарё ва Ғузор туманининг ўтмиши ҳамда келажагига оид мингдан ортиқ ҳужжатлар ва экспонатлар жамланган

DSC08742.jpg

Ушбу ғоя Мажмуада “Маънавият ва маърифат маркази – Музей” ни ташкил этиш – мажмуа ва касаба уюшма қўмитасининг 2005 йил 15 мартдаги 1/25-сонли қўшма қарорига мувофиқ мажмуа раҳбарияти томонидан таклиф этилган ва қимматли, ноёб фото суратлар, ҳужжатлар, экспонатлар манбаи кўрсатилиб, маслаҳатлар берилган.

DSC06916.jpg

Музейнинг Марказий, Вилоят, Мажмуа тарихи, ижтимоий, маданий, спорт бўлимлари ва макетларда ташкил топган экспонатлар экспозицияси нафақат мажмуамизнинг ноёблиги, балки истиқлолимиз қудрати ва халқимизнинг улуғвор бунёдкорлик ишларидан далолат беради.

DSC08705.jpg

Мажмуа ишчи-ходимларининг ишдан бўш вақтларида китоб ўқишга бўлган қизиқишларини инобатга олиб, 2015 йилнинг 09 июнда мажмуа ишчилар шаҳарчасидаги мактаб биносида кутубхона ташкил қилинди.

photo_2018-09-07_11-46-24.jpg

Ҳозирда кутубхонада 1500 дан ортиқ китоб бўлиб, шундан 250га яқин китоб ишчи  ва хизматчилар  тамонидан фойдалинишга олинган.

photo_2018-09-07_11-46-55.jpg