“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорликда 2018 йил 1 июнь куни “Саодатга йўғрилган қалб” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди

         Тадбирни мажмуанинг ижтимоий ривожланиш бўйича бош мутахассис У.Хонқулов кириш сўзи билан очиб берди. Ушбу маънавият соатида “Хўжаи Жарроҳ” зиёратгоҳи раҳбари Исмоил Райхонов ва “Қашқадарё матбуот тарқатувчи” МЧЖ раҳбари Т.Очиловлар иштирок этди.

Қизиқарли ўтган маънавият соатида 157 нафар ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

         Мазкур маънавият соатининг меҳмони И.Райҳонов йиғилганларга ўз ҳаёт йўли, нашр эттирган китоб ва рисолалари тўғрисида сўзлаб берди.

У ўз сўзида юртимизда миллатлараро ва давлатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга қаратилган янги ғоя ва ташаббусларнингн пайдо бўлаётганлиги дўстлик ва ҳамжиҳатлик қўрғонининг янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши тўғрисида, давлатимиз раҳбари эътироф этганидек “Ўзбекистоннинг бойликлари кўп, лекин бизнинг энг катта бойлигимиз, энг юксак қадриятимиз – жамиятимизда ҳуки сураётган тинчлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик” эканлигини эътироф этиб  ўзининг “Ҳикматлар хазинаси”, “Қалблар ободлиги йўлида” ва “Саодатга йўғрилган қалб” китобларидан парчалар ўқиб эшиттирди.

         Шундан сўнг маънавият соати иштирокчилари маърузачига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдилар ва атрофлича жавоблар олдилар.

         Тадбирда фаол иштирок этган ишчи-ходимларга маърузачининг 30 дан ортиқ китоб ва рисолалари совға сифатида тақдим этилди.