Mажмуа ишчи-хизматчилари ўртасида заковат интеллектуал ўйинининг 1-саралаш босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 27 апрел куни мажмуада Ўзбекистон ёшлари иттифоқи “Шуртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ бошланғич ташкилотининг ташаббуси билан мажмуа ишчи-хизматчилари ўртасида заковат интеллектуал ўйинининг 1-саралаш босқичи ўтказилди.

Заковат интеллектуал ўйинида НЎА ва А цехининг “Автоматика”, Электр таъминоти цехининг “Энерго”, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехининг “UzClear” ва “Ўзбекистон ЖТЛ” МЧЖ стажерларининг “Интеллегент” жамоалари ўзаро куч синашишди.