“Заковат” интеллектуал ўйинининг 2-саралаш босқичи ўтказилди

3-August, 2018-yil Complex news

2018 йилнинг 22 июнь куни мажмуа катта мажлислар залида мажмуа ишчи-хизматчилари ўртасида ўтказилаётган “Заковат” интеллектуал ўйинининг 2-саралаш босқичи ўтказилди. Бу галги саралаш босқичида Этилен ишлаб чиқариш цехининг “Etilen” жамоаси, БГҲТ цехининг “Energy” жамоаси ва Ички сув таъминоти цехининг “Zam-zam” жамоалари ўзаро куч синашди. “Заковат” интеллектуал ўйининг бу галги саралаш босқичи жуда қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Интеллектуал ўйининг якуний натижасига кўра БГҲТ цехининг “Energy” жамоаси 1-ўринни, Ички сув таъминоти цехининг “Zam-zam” жамоаси 2-ўринни ва Этилен ишлаб чиқариш цехининг “Etilen” жамоаси эса 3-ўринни киритди. 1-ўринни қўлга киритган БГҲТ цехининг “Energy” жамоаси финал босқичига иштирок этиш имкониятини қўлга киритди.